Фойдаланиш соҳалари

Фавқулодда вазиятларни мониторинги

Табиий офат жойларини ҳамда қутқариш ва тиклаш ишларини мониторинг қилиш замонавий дунёнинг энг муҳим вазифаларидандир. Масофавий зондлаш маълумотларни фавқулодда вазиятларда бошқариш масалаларини ҳал қилиш учун тўғри келади.

Космосуратлар ёрдамида  ҳал қилинадиган фавқулодда вазиятларнинг асосий вазифалари:

фавқулодда вазиятлар зонаси учун энг аниқ, долзарб электрон геофазовий асосни яратиш;

фавқулодда вазиятларнинг вужудга келишининг комплекс прогнозларида ажралмас қисм сифатида космик маълумотлардан фойдаланиш;

барча босқичларда фавқулодда вазиятларнинг ривожланишини мониторинг қилиш;

маҳаллий фавқулодда вазиятларни (кўчкилар, чўкиш, эрозия) шунингдек, биноларни қулаш фактлари, қувирлар ва темир йўлларда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни аниқлаш;

содир бўлган жой кесимида қисқа муддатли прогнозлар ва моделлаштириш, узоқ муддатда юзага келадиган фавқулодда вазиятлар, тошқинларни моделлаштириш, ўрмон ёнғинларини ривожлантириш;

вазиятни таҳлил қилиш ва мобил терминалларга юклаш учун расмларга жойлаштириладиган векторли электрон хариталар кўринишидаги бир қатор турли хил ўлчовли схемаларни (умуман минтақадан: аҳоли пунктлари, йўллар, орография, гидрография – маълум бир шаҳаргача: кўчалар, катта бинолар, дарёлар, рельеф) яратиш;

вайрон бўлган турар жой ва жамоат бинолар, ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар, коммуникацияларнинг векторли электрон қатламларини олиш орқали фавқулодда вазиятлар оқибатларини аниқ хариталаш;

потенциал хавфли объектларнинг уч ўлчовли моделлари, космик стереосурат ёрдамида аҳолининг ҳаётини таъминлаш объектларини қуриш.