Фойдаланиш соҳалари

Атроф муҳит муҳофазаси фаолияти

Ҳар хил даражадаги алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ҳолатини кузатиш ва баҳолаш учун сунъий йўлдош суратларидан фойдаланиш самарали ва объектив усулдир, бу эса энг қисқа вақт ичида натижаларга эришиш имконини беради.

Қўриқхоналар ва миллий боғларда транспорт воситаларидан фойдаланиш имкони ёмонлигини ҳисобга олган ҳолда, айнан масофадан зондлаш усуллари анъанавий кузатув усуллари учун имконсиз бўлган барча вазифаларни қилиш имконини беради.

Асосий вазифаларга қуйидагилар киради:

мавжуд бўлган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг  ҳолатини мониторинг қилиш, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг муҳофаза қилиш режимини бузиш фактларини аниқлаш – ўрмонларни кесиш, қурилиш ҳоллари, ландшафтдаги ўзгаришлар, ахлатхоналар пайдо бўлиши;

алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ичида ландшафтлар ва ер майдонларини хариталаш.

алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларидаги қимматли ландшафтларни назорат қилиш;

мавжуд ва яратилаётган
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар чегараларини аниқлаштириш ва шакллантириш;

янги алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун ландшафтларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ёки мавжуд чегараларни кенгайтириш.