Фойдаланиш соҳалари

Чизиқли объектлар мониторинги

Космик тасвирлар транспорт инфратузилмасини хариталаш ва инвентаризация қилиш учун кенг қамровли базани тақдим этади: автомобиль йўллари, темир йўл магистраллари, қувурлар, сув каналлари, аэропортлар ва дарё портлари, шунингдек йўл транспорти инфратузилмаси объектларида таъмирлаш ишларини режалаштириш учундир. Суратлар мавжуд радио сигналларни аниқлаш, уяли алоқа тизимларининг самарадорлигини баҳолаш, инфратузилмани режалаштириш ва мавжуд тармоқларни кенгайтириш учун ишлатилади.

Бажариладиган вазифалар:

автомобиль ва темир йўлларнинг инвентаризацияси;

янги пайдо бўлган йўлларни тезкор хариталаш;

йўл транспорт инфратузилмаси объектларининг ҳолати, қурилиши ва қайта таъмирланишини мониторинг қилиш (кўприклар, тўхташ жойлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, мураккаб хизмат кўрсатиш пунктлари);

масофавий зондлаш маълумотлари ва қўшимча картографик ва статистик материаллар асосида маълум ҳудудлар ичидаги транспортнинг мавжудлигини ўрганиш;

операцион логистикатранспорт воситаларини олиб ўтиш ишларини режалаштиришни оптималлаштириш учун улардан кейинчалик фойдаланиш имконияти билан космик тасвирлар асосида йўллар ва кўчаларнинг хариталарини тузиш;

нафақат рельефни, балки мавжуд бўлган барча ер усти нотекисликларини ўз ичига олган (қурилиш, иншоотлар ва бошқалар) рақамли жой моделлари асосида мавжуд тармоқларни кенгайтириш ишлари ва инфратузилмани режалаштиришда аниқ радиосигнал қабул қилиш зоналарини аниқлашдир.