Фойдаланиш соҳалари

Экологик мониторинг

Табиатда антропоген таъсир кўлами ўсиб бориши муносабати билан экологик мониторинг ўтказишнинг долзарблиги ошмоқда. Бу ҳолда космик суратлардан фойдаланиш ҳудудни тўлиқ бир мартталик қамраб олишга имкон беради ва масофавий усуллар атроф-муҳитни баҳолашни нафақат алоҳида кузатув пунктлари доирасида балки ҳар қандай танланган жойда транспорт қулайлиги ва масофадан қатъий назар амалга оширишга имкон беради,

Масофадан туриб зондлаш усулларининг аниқлиги амалдаги экологик стандартлар ва қоидалар талабларига жавоб беради ва ҳар хил табиий шароит ва саноат фаолияти турларига эга бўлган ҳудудни даврий кузатувларини ташкил этишга имкон беради.

Амалда ҳал қилинадиган космик атроф муҳит мониторинги вазифалари қаторида қуйидагиларни аташ мумкин:

қаттиқ чиқиндиларни сақлаш учун мавжуд бўлган ваколатли ва ноқонуний сақлаш жойларини, саноат чиқиндиларини, янги пайдо бўлган чиқиндихоналарни аниқлаш ( турар жой, ишлаб чиқариш бинолари ичида, шунингдек асосий аҳоли пунктларининг буфер зоналарида) мониторинги;

ер ости бойликларидан фойдаланиш инфратузилмасини (кесмалар, карерлар, радиоактив чиқиндилар сақлаш жойи) мониторинг қилиш ва хариталаш;

фойдали қазилмалар қазиб олиш соҳаларидаги салбий жараёнлар динамикасини ўрганиш (карст, ер қобиғини чўкиши, сув тошқини, ботқоқлашиш);

маҳаллий фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсат этилмаган жойларни аниқлаш;

чиқинди сув ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари билан ифлосланган тупроқ жойларни аниқлаш ва хариталаш;

ерларнинг таназзулга учраш жараёнларини кузатиш (эрозия, шўрланиш, ботқоқланиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиши);

атроф муҳитни режалаштириш ва лойиҳалаштиришни ахборотлаштириш;

экологик хавфли объектларни мониторинги (саноат корхоналари, тоғ-кон қазиш иншоотлари, энергетик ва транспорт иншоотлари);

нефть ишлаб чиқариш ва ташиш соҳаларида нефть ва нефть маҳсулотларининг тўкилган жойларини аниқлаш;

ўрмон экотизимларининг бузилиш жойларини аниқлаш (ёқиб юборилган жойлар, ўлик ўрмонзорлар, шамол эсадиган жойлар, ўсимликларни қуриб қолган жойлари, хашаротлар таъсири ва бошқалар).