Фойдаланиш соҳалари

Геология ва кончилик

Масофадан зондлаш усулларидан фойдаланган ҳолда фойдали қазилмаларни прогнозлаш ва қидириш масаласини долзарблиги, қимматбаҳо дала ишлари учун ўрганилаётган объектлар бўйича сифат жиҳатидан янги маълумотларни олиш зарурияти билан боғлиқ. Масофавий зондлаш катта майдонларни, шу жумладан анъанавий усуллар билан эришиш қийин бўлган жойларни қамраб олади.

Геологияда аэрокосмик маълумотлардан фойдаланиш қуйидаги масалаларни ҳал қилиш имконини беради:

масофадан туриб зондлаш асосида руда ҳосил бўлишини прогнозлаш;

табиий аномалиялар, рудаларни бошқарувчи тузилмаларни аниқлаш;

хариталарни яратиш (геологик, тектоник, геоморфологик, муҳандислик-геологик, эколого-геологик ва бошқалар);

литосферанинг структуравий шаклларини ўрганиш;

геологик тузилишни аниқлаштириш ва батафсил баён этиш;

замонавий геодинамик жараёнларни мониторинг қилиш.

Аэрокосмик маълумотлар асосида ҳар қандай қулай масштабда муҳандис-геологик хариталар ва топографик режалар яратилади. Ушбу маълумотлар геологик ва  маркшейдер ишларини бажаришда ишлатилади.

Ерни масофадан ўрганиш маркшейдер иш жараёнини енгиллаштиради, бу эса қуйидагиларни ўз ичига олади:

кон ишларини мониторинг қилиш;

геологоқидирув жараёнида хавфсизликни назорат қилиш:

фавқулодда вазиятларни прогнозлаш, хавфли ҳудудларни аниқлаш.