Фойдаланиш соҳалари

Қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон хўжалиги мониторинги

Космик мониторинг технологиялари қишлоқ хўжалиги фаолиятининг турли жабҳаларини самарали назорат қилиш имконини беради. Космосдан олинган суратлар қишлоқ хўжалиги ерларини инвентаризациядан ўтказади, турли босқичларда экинлар ҳолатини тезкор назорат қилади, ерларнинг таназзулга учраши жараёнларини аниқлашга, экинларга потенциал таҳдидларини аниқлаш ва агросаноат мажмуасининг бошқа кўплаб вазифаларни ҳал қилишга имкон беради.

Космик мониторинг вазифалари тармоқлар ва агросаноат мажмуаси йўналишлари бўйича гуруҳланади:

майдонларни ҳисоблаш билан далалар ва иш майдонларининг аниқ чегараларини аниқлаш;

            қишлоқ хўжалиги ерларини инвентаризация қилиш ва белгилаш;

қишлоқ хўжалиги ерларида (ҳайдалган ерлар, ўтлоқлар, боғлар, кўп йиллик экинлар, бўш ва фойдаланилмайдиган ерлар) ер участкаларини ҳақиқий тузилмасини хариталаш;

алмашиб экиш даврларини хариталаш, ишлов берилган майдонларнинг ҳақиқий тузилишини аниқлаш;

фойдаланилмаётган ерларни аниқлаш, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш;

дарахт ва буталар билан қишлоқ хўжалиги ерларининг кўпайиш майдонларини аниқлаш, қишлоқ хўжалиги ерларининг ўсиб кетишини баҳолаш;

эрозия, намланиш, ботқоқланиш ва бошқа ернинг бузилиш сабабларини аниқлаш;

тупроқ хариталарини янгилаш, тупроқ хусусиятларини масофадан хариталаш (органик моддалар миқдори, эрозия жараёнларининг ривожланиши, намлик даражаси)

қишлоқ хўжалиги ерларидан рухсатсиз фойдаланиш фактларини аниқлаш.

Ўсимликшунослик:

ўсимликларнинг турли босқичларида (биомассанинг ўсиши, намлик даражаси) қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини мониторинг қилиш, шу билан бирга униб чиқишини баҳолаш;

агротехник ишларни режалаштириш ва бажарилишини назорат қилиш (шудгорлаш, ҳосил йиғими);

нохуш жараёнлар ва ҳодисаларни (тошқинлар, зараркунандалар) аниқлаш ва уларни қишлоқ хўжалиги атроф-муҳитни бошқаришни режалаштиришда ҳисобга олиш мақсадида.

Суғориш ва мелиорация:

мелиорация ва қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш соҳасидаги лойиҳалаш-ўрганиш ишларини ахборотлаштириш;

мелиоратив ва гидротехника объектлари ҳолатини назорат ва мониторинг қилиш.