Фойдаланиш соҳалари

Ердан фойдаланиш ва ҳудудларни бошқариш

Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ҳудудларни самарали бошқариш учун ерларнинг ҳолати тўғрисида маълумотлар зарур.

Масофавий зондлаш қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш имконини беради:

ландшафт режалари ва топографик-геодезик асосларни ишлаб чиқиш;

аҳоли пунктларида функционал майдонларни (турар жой, ишлаб чиқариш, жамоат) аниқлаш ;

ҳудудларни ривожлантириш учун схемалар ва режалар яратиш;

янги ҳудудларни шаҳарсозлик учун мослигини аниқлаш.

Ердан фойдаланиш ва ҳудудларни бошқаришда масофадан туриб зондлаш маълумотларини қўллаш.

Космик суратлар асосида аҳоли учун хавфли ҳудудларни аниқлаш ва санитария муҳофазали ҳудудларни аниқлаш мумкин. Хавф даражаси юқори бўлган объектларга баъзи муҳандислик иншоотлари киради: заводлар, газ ва нефть қувурлари, ҳамда газ, нефть ва ёқилғи сақлаш жойлари.

Космик мониторинг ушбу объектларнинг ҳолатини деярли реал вақтда бошқариш имконини беради. Кенг фазовий ўлчамларга эга суратлар объектларнинг ҳолати ва динамикаси тўғрисида долзарб маълумотларни ўз ичига олади

Аэрокосмик мониторинг усуллари кадастрнинг суратга олиш ишларида ҳам қўлланилади. Суратлар ҳудудларнинг чегараларини аниқлаш ва мулк ҳисобини олиш имконини беради. Ўта юқори аниқликдаги суратлар ёрдамида катта бўлмаган объектларни инвентаризация қилиш имконини беради: ускуналар, муҳандислик иншоотлари ва бошқалар.

Магистрал коммуникацияларни ўрнатиш жараёнида кўпинча шахсий ҳудудлар, табиатни муҳофаза қилиш зоналари, давлат қўриқхоналари кесишиши билан боғлиқ мунозарали масалалар пайдо бўлади. Масофавий зондлаш ҳудудларни таҳлил қилишга ва газ ёки нефть қувуридан ўтишининг энг яхши турини танлашга ёрдам беради.

Ер юзини аэрокосмик тадқиқ қилиш катта ҳажмдаги қурилишни ташкил қилишда, карерлар ва конларни ўзлаштириш ишларини ташкил этишда зарурдир. Космик мониторингнинг вазифаси – ҳудуднинг қурилиш ёки фойдали кон қазилмаларини қазиб олиш учун яроқлилигини баҳолашдир. Олинган маълумотларга асосланиб лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бошқариш учун геоахборот тизимини яратиш мумкин. Мунтазам мониторинг қурилиш жараёнини назорат қилиш ва барча босқичларда жойларни тартибга солиш имконини беради.