«Ўзбеккосмос» агентлиги ва Тошкентдаги Инҳа Университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Сана: 17.06.2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бош директори в.б. Шуҳрат Мунавварович Тошкентдаги Инҳа Университети ректори в.б. Музаффар Мухитдинович билан учрашди. Учрашувда «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Тошкентдаги Инҳа Университети ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Тошкентдаги Инҳа Университети ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва биргаликда фаолиятни амалга оширишни белгилаб беради.