Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги мутахассислари Беларусь тажрибасини ўрганиб қайтишди

Сана: 04.10.2021

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги вакиллари Беларусь Республикасининг Фавқулодда вазиятларни бошқариш ва жавоб бериш марказида фавқулодда вазиятларда космик технологиялардан амалий фойдаланиш бўйича Беларус тажрибасини ўрганиб қайтишди.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари мазкур ташриф давомида бир қатор амалий аҳамиятга эга бўлган семинарларда ҳам қатнашишди.

Агентлик мутахассислари хизмат сафари давомида ўзаро тажриба алмашиш билан биргаликда агентликнинг фаолияти ва амалга оширилаётган жараёнлар борасида хорижий ҳамкасблари билан мулоқот қилишди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ҳамда икки томонлама тажриба алмашишга келишиб олдилар.

Матбуот хизмати