Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий ахборот тизимлари ва дастурий таъминотлардан фойдаланиш мавзусида учрашув ташкил этилди

Сана: 07.10.2021

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган лойихалар ҳолати муҳокама этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Умаров Олимжон Мухамаджанович, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори Кадиров Шухрат Мунавварович ҳам иштирок этди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида, хусусан, қишлоқ ҳўжалик майдонларини назорат қилиш ва режалаштириш, ҳосилдорлик ҳолатини масофадан туриб кузатишда замонавий ахборот тизимлари ва дастурий таъминотлардан фойдаланишни жорий этиш алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида соҳа ривожида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

 

Матбуот хизмати