Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари билан учрашув ташкил этилди

Сана: 11.10.2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида талабалар билан учрашув ташкил этилди. 

Учрашувда «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари талабаларни агентликнинг фаолияти, асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари ҳамда келажакдаги режалари билан таништириб ўтишди.


   

 

Шунингдек, агентлик мутахассислари томонидан космик тадқиқотлар ва технологияларни иқтисодиёт тармоқларига тадбиқ этишнинг долзарблиги, ютуқлари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Шундан сўнг, агентлик мутахассислари ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Учрашув якунида «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан Корея аэрокосмик тадқиқотлар институти (KARI) билан ҳамкорликда 2022/2023 ўқув йили учун “Science Master Program” магистратура дастури доирасида «Аэрокосмик тизимлар муҳандислиги» йўналиши бўйича тўлиқ қопланадиган грант асосида Кореяда таълим олиш учун танлов эълон қилинганлиги тўғрисида маълумот берилди ҳамда қизиқиш билдирган талабалардан фаол иштирок этиш сўралди.

Матбуот хизмати