Ўзбеккосмос вакиллари «Геоинформатика қўшма илмий тадқиқот маркази»нинг очилиш маросимида қатнашди

Сана: 12.10.2021

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Геоинформатика қўшма илмий тадқиқот маркази»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Венгриянинг Обуда университети делегацияси, Венгриянинг Ўзбекистондаги делегацияси, Erasmus+ “DSinGIS” ва “NICoPA” лойиҳаларининг Ўзбекистондаги ҳамкор ОТМ вакиллари, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқодчилар ва талабалар иштирок этишди.

Мазкур очилиш маросимида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги вакиллари ҳам иштирок этишди.

Ер ва сув ресурсларини бошқариш, геоахборот тизимлари билан боғлиқ лойиҳалар, қишлоқ ва сув хўжалиги объектларини таҳлил ва мониторинг қилиш борасида тадқиқотлар олиб бориш масалалари кун тартибидан ўрин олди.

Тадбир давомида Ўзбеккосмос вакиллари ҳам ўзларингнинг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, жумладан, қишлоқ ва сув хўжалиги объектларини таҳлил ва мониторинг қилишда космик технологиялардан самарали фойдаланиш борасида тўхталиб ўтишди.

Тадбир якунида хорижий экпертлар билан келгусида амалга ошириладиган ҳамкорликдаги лойиҳалар борасида келишиб олинди.

 

Матбуот хизмати