Австралия NASAга Ойда кислород топишга ёрдам берадиган Ой роверини юборади

Сана: 19.10.2021

NASA кислородни қидириш учун 2026 йилда ойга юборадиган 20 килограммлик ярим автоном Ой роверини Австралия қуриб берадиган бўлди.

Мазкур Ой Ровери оксидли тупроқни тўплайди ва NASA бу тупроқдан кислород олиш учун алоҳида ускунадан фойдаланади.

Ой юзасидан олинган кислород Марсга келажакдаги миссияларни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади.

Матбуот хизмати