Қуёш билан бошқа юлдузларнинг ўлчамларини таққослаш

Сана: 28.10.2021

VV Цефея – Ердан 5000 ёруғлик йили масофада жойлашган бу юлдуз Сомон йўли галактикасидаги учинчи йирик юлдуз. Унинг радиуси тахминан 1050-1900 қуёш радиусига тенг.

 

V354 Цефея – Сомон йўлида жойлашган юлдуз бўлиб, Ердан 9000 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Унинг радиуси ≈ 1,06 млрд. км— бу Қуёш радиусидан тахминан 1520 марта кўп.

 

KW Стрельца — бу Қуёшдан тахминан 10 000 ёруғлик йили масофада жойлашган Стрелса юлдуз туркумида жойлашган қизил супергиант. Юлдуз радиуси Қуёшдан 1460 мартага катта.

 

Пистолет – бизнинг галактикамиздаги энг ёрқин юлдузлардан биридир. Мазкур юлдуз 20 сония ичида Қуёш бир йил давомида чиқарадиган ёруғлик чиқаради. Юлдуз галактик марказ яқинида жойлашган, шунинг учун унгача бўлган масофа 25 000 ёруғлик йилини ташкил этади.

 

Антарес – қизил супергигант ва Қуёшдан 600 ёруғлик йили масофасида бўлган Чаён юлдуз туркумидаги энг ёрқин юлдуздир. Унинг диаметри Қуёшдан 400 марта катта.

 

Бетелгейсе — Орион юлдуз туркумидаги ёрқин юлдуз. Юлдузгача бўлган масофа 613-880 ёруғлик йилини ташкил этади.

 

Альдебаран — энг ёруғ юлдузлардан бири. Альдебаран Ердан ≈ 65,1 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Юлдуз радиуси Қуёш диаметридан 38 баробар катта.

 

Ригель Қуёшдан тахминан 860 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган. Ушбу юлдузнинг ёрқинлиги қуёшдан тахминан 130 000 марта юқори бўлиб, у Галактикадаги энг кучли юлдузлардан бири ҳисобланади.

 

Акртур – Боотес юлдузлар туркумида жойлашган бўлиб, Ердан 36,7 ёруғлик йили узоқлигда жойлашган. Ушбу юлдузнинг радиуси Қуёш радиусининг ≈25,7 га тенг.

 

Поллукс – Қуёшдан тахминан 34 ёруғлик йили масофада жойлашган, Эгизаклар юлдуз туркумидаги энг ёрқин юлдуздир. Бу юлдуз Қуёшдан деярли тўққиз баробар катта.

 

Сириус А ва Б — Қуёшга энг яқин юлдузлардан бири, уларгача бўлган масофа 8,6 ёруғлик йили. Сириус А радиуси 1 190 000 километр (Қуёшнинг экваториал радиуси — 696 392 километр).

 

Матбуот хизмати