Ер аҳолиси Ойнинг қисман тутилиши ва «юлдузлар ёмғири»ни кўриши маълум қилинди

Сана: 29.10.2021

Ер аҳолиси ноябрь ойида Ойнинг қисман тутилиши ва «юлдузлар ёмғири»ни кўриши маълум қилинди. Бу ҳақда Москва планетарийси матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Маълум қилинишича, қисман Ой тутилиши 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 14:04 да содир бўлади ва 3 соат 28 дақиқа давом этади.

Таъкидланишича, аҳоли 17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси ҳар йили 6 ноябрдан 30 ноябрга қадар кузатиладиган Леонид метеорит ёмғирининг максимал фаоллигини кўради. Уларни булутсиз осмон ва Ой ёруғи тушмаган ҳолда кўриш мумкин бўлади. Қайд этилишича, Ерга соатига 15 тагача метеорит тушиши мумкин.

Матбуот хизмати