NASA ва SpaceX ерни астероидлардан ҳимоя қилиш тизимини синовдан ўтказиш учун биринчи космик қурилмани ишга туширди

Сана: 25.11.2021

Илон Маскнинг компанияси SpaceX томонидан Falcon 9 ракетаси 23- ноябрь куни Калифорниядаги Ванденберг космик кучлари базасидан учирилди.

Ракета парвозидан мақсад – астероид билан тўқнашишдир. Бу ерни самовий жисмлардан ҳимоя қилиш тизимининг тарихда биринчи марта ўтказилаётган синов жараёнидир.

Синов натижасида NASA бундай тўқнашув астероиднинг траекториясини қанчалик ўзгартиришини ўрганмоқчи. Миссия DART (Double Asteroid Redirection Test – икки астероиднинг орбитасини ўзгартириш бўйича тажриба) деб ном олди.

Матбуот хизмати