Космик соҳа экспертлари билан учрашувга таклиф этамиз

Сана: 26.11.2021

 Сизни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан 2021- йил 1- декабрь куни соат 14:00да пойтахтимиздаги Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ташкил этиладиган «Космос – чексизликдан бизнесгача» номли хорижий космик соҳа экспертлари билан учрашувга таклиф этамиз.

Учрашув меҳмонлари – Анастасия Степанова ҳамда Виталий Егоров.

(Маʼлумот учун: Анастасия Степанова –“Mars-160” ва “SIRIUS-19” халқаро космик лойиҳалари экипажи аʼзоси, “Қуруқ иммерция” экспериментида биринчи аёл синовчи, Россия Фанлар академияси Биотиббиёт муаммолари институти муҳандиси.

Виталий Егоров – космонавтикани оммалаштирувчи блогер (Зеленый кот), машҳур илмий ёзувчи, “Очиқ космос”

(Открытый космос) ҳамжамияти асосчиси, “Fidelity to Science Award 2019” мукофоти совриндори, “Orbital Express” хусусий компанияси асосчиларидан бири ва алоқа директори, Россиянинг бир қатор хусусий космик компаниялари матбуот хизмати собиқ ходими.)

Манзил: 17 Кичик ҳалқа йўли, Турин политехника университети

→   Рўйхатдан ўтиш   ←

 

 

Матбуот хизмати

Телефон:(+998 55 502-50-22)

Email: info@uzspace.uz

Расмий сайт:  uzspace.uz