«Космос – чексизликдан бизнесгача» – хорижий экспертлар билан учрашув

Сана: 01.12.2021

2021 йил 1 декабрь куни соат 14:00да Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Uzaerospace корхонаси томонидан «Космос – чексизликдан бизнесгача» деб номланган учрашув этилди.

Тадбирда хорижлик космик соҳа экспертлари Анастасия Степанова ҳамда Виталий Егоров, агентлик вакиллари, университет талабалари, профессор-ўқитувчилар ва соҳага қизиқувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Маълумот учун: Анастасия Степанова – «Марс-160» ва «СИРИУС-19» халқаро космик лойиҳалари экипажи аъзоси, «Қуруқ иммерция» экспериментида биринчи аёл синовчи, Россия Фанлар академияси Биотиббиёт муаммолари институти муҳандиси.

Виталий Егоров – космонавтикани оммалаштирувчи блогер (Зеленйикот), машҳур илмий ёзувчи, «Очиқ космос» (Открытый космос) ҳамжамияти асосчиси, «Фиделитй то Сcиенcэ Аwард 2019» мукофоти совриндори, «Орбитал Эхпресс» хусусий компанияси асосчиларидан бири ва алоқа директори, Россиянинг бир қатор хусусий космик компаниялари матбуот хизмати собиқ ходими.

 

Учрашувда мазкур хорижий экспертлар томонидан космик соҳа билан таништирув, экспертларнинг соҳадаги фаолияти, шахсий ҳаётий тажрибалари, ҳозирда соҳада хусусий сектор вакиллари учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги хусусидаги тақдимотлари тингланди.

Шунингдек, Ўзбеккосмос вакиллари «Maxar Technologies», «ESRI» ва «SpaceX» компаниялари билан ҳамкорликда Тошкентда ўтказилган « Discovery Day Uzbekistan» конференцияси ҳақида тингловчиларга батафсил маълумот беришди. Мутахассислар Беларус Республикасининг Фавқулодда вазиятларни бошқариш ва жавоб бериш марказида фавқулодда вазиятларда космик технологиялардан амалий фойдаланиш ҳамда ерни масофадан туриб зондлаш бўйича Беларус Республикасида ортирган тажрибалари билан ўртоқлашишди.

 Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик соҳага қизиқишни ошириш, бу йўналишда кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни хорижда малака ошириб қайтишлари учун бир қатор хорижий университетлар ва соҳа экспертлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.

 

Матбуот хизмати