Ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум доирасида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Сана: 21.05.2021

“Ўзбеккосмос” агентлиги ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум доирасида космик фаолият ҳақидаги хабардорликни ошириш, шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлигида амалиёт ўташ учун ихтисослаштирилган мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни танлаб олиш мақсадида жорий йилнинг 21 май куни Агентлик мутахассислари ва университет талабалари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида “Ўзбеккосмос” агентлиги фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилиб, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги стратегик йўналишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашув якунида космик соҳага қизиқишлари бўлган талабалар билан амалиёт ўташлари учун суҳбат ўтказилди.