Коррупцияга қарши кураш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Одоб-ахлоқ, меҳнат низоси
ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси ТАРКИБИ

 

Ш.М. Кадиров                      - Бош директор вазифасини бажарувчи, комиссия раиси

Комиссия аъзолари:

Лавозими бўйича                  - Бош директор ўринбосари

М.С. Ибрагимов                   - Геоахборот технологиялари ва навигациялар бошқармаси бошлиғи

С.И. Хашимов                       - Лицензиялаш, стандартлаштириш ва илмий-техник ишланмалар бўлими бошлиғи

М.У. Бердияров                    - Бухгалтерия ва молия бўлими бошлиғи

З.Р. Қўйлиева                       - Юридик хизмат Бош юрисконсульти

Лавозими бўйича                  - Персонал билан ишлаш хизмати бош мутахассиси, ходимларнинг одоб-ахлоқи ва меҳнат низосига оид масалалар бўйича котиб.

 

*Изох: Комиссия аъзоларидан бири бошқа ишга ўтганда унинг ўрнига тайинланган ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс Комиссия аъзоси вазифасини бажаради.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Одоб-ахлоқ, меҳнат низоси
ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси тўғрисидаги НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар.

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик)нинг Одоб-ахлоқ, меҳнат низоси ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) Агентлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасида соҳа ходимларининг
одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун тузилади.

2. Комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг буйруғи ва ва фармойишларига ҳамда ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

3. Комиссия комиссия раиси ва аъзоларини қўшганда ўн бир кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Бунда, Комиссия ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ таркибда лавозими бўйича шакллантирилади ва доимий равишда фаолият кўрсатади.

Агентликнинг Кадрлар бўлими Комиссия ишчи органи ҳисобланади.

 

2-боб. Комиссиянинг ваколатлари.

4. Комиссия ўз ваколатлари доирасида:

- ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек, умумқабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этилиши масалаларини кўриб чиқади;

- ходимлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

- Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан ходимга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви хулосаларини ўрганиб чиқади ва Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида тегишли хулоса чиқаради;

- Одоб-ахлоқ қоидалари бузилган деб топилган ҳолатлар юзасидан интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида таклиф киритади ёки ходимга нисбатан келгусида Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўймаслиги тўғрисида огоҳлантириш билан чекланади;

- Одоб-ахлоқ қоидаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

- Агентлик раҳбарияти топшириғига мувофиқ ходимлар томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиб чиқади, унинг натижалари ҳақида раҳбариятни хабардор қилади.

Комиссия ушбу Низом ва Агентликнинг бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таъқиқланмаган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

5. Комиссия бошқа давлат органлари, мансабдор шахслар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади.

 

3-боб. Комиссия ишини ташкил этиш.

6. Комиссия мажлислари Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан ходимга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви хулосалари тақдим этилгандан сўнг, узоғи билан бир иш куни муддатида, Комиссия ваколатига боғлиқ бошқа масалалар бўйича заруратга кўра ўтказилади.

7. Комиссия мажлисини Комиссия раиси, у йўқлигида эса, унинг топшириғига биноан Комиссия аъзоларидан бири олиб боради. Комиссия мажлисида баённома юритилади, уни раислик қилувчи ва мажлис котиби имзолайди.

8. Комиссия мажлислари, агар уларда Комиссия аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.

9. Комиссияга Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши ҳақидаги материаллар келиб тушгандан сўнг Комиссия раиси унинг аъзоларини мажлис ўтказилиши ҳақида хабардор қилади.

10. Комиссия кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.

11. Комиссия раиси:

- Комиссия ишини ташкил этади;

- Комиссия мажлисларини чақиради ва ўтказади;

- Комиссия аъзоларига топшириқлар беради;

- бошқа органлар, мансабдор шахслар ва жамоатчилик билан муносабатларда Комиссия номидан иш кўради;

- зарурат бўлганда Агентлик мажлисларида Комиссия фаолияти тўғрисидаги ахборот билан сўзга чиқади;

12. Комиссия аъзоси Комиссия мажлисида ҳозир бўлиши ва ўзига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт.

Комиссия аъзоси Комиссия мажлисида ҳозир бўлиш имкони бўлмаганда Комиссия раиси ёки ишчи органни олдиндан хабардор этиши лозим.

13. Комиссия аъзоси:

- Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча масалалар бўйича овоз беришга;

- Комиссиянинг кўриб чиқиши учун масалалар ва таклифлар киритишга;

- Одоб-ахлоқ қоидаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар, ходимлар ўртасида қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишда, муҳокамасида, қабул қилинишида, шунингдек, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ҳамда бажарилишини назорат қилишда иштирок этишга;

- кўриб чиқилаётган масалага доир ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа зарур ахборот билан танишиб чиқишга;

- Комиссия қарорига рози бўлмаган тақдирда ўз фикрини баён этишга ҳақли.

Комиссия аъзоси ушбу Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан таъқиқланмаган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

4-боб. Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби.

14. Комиссия Одоб-ахлоқ қоидалари бузилишлари билан боғлиқ масалаларни:

- Агентлик раҳбариятининг топшириғига биноан;

- ўтказилган хизмат текшируви хулосасига биноан;

- ўз ташаббуси билан кўриб чиқади.

Комиссия томонидан масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва Агентликнинг томонидан ижро интизоми бўйича қабул қилинган идоравий ҳужжатларга мувофиқ муддатларда кўриб чиқилади.

15. Ходим ўзининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига дахл қиладиган асоссиз ариза тақдим этилган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ хизмат текшируви хулосаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши жараёнида уларни ҳимоя қилишга ҳақли.

16. Комиссия мажлисига, ходимга интизомий жазо чораси қўллаш ёки уни огоҳлантириш бўйича бир тўхтамга келиш мақсадида хулоса қилишда, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилаётган ходим, зарур бўлган ҳолларда (тарафларни яраштириш имконияти бўлган, ходим ўз хоҳиши билан ошкора узр сўраган ва бошқа ҳолларда) мурожаат муаллифлари, шунингдек, бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.

Комиссия мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор этилган шахсларнинг келмаслиги мазкур масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.

17. Комиссия мажлисида:

- кун тартибидаги масала Комиссия раиси томонидан эълон қилинади;

- Одоб-ахлоқ қоидзалари бузилганлиги тўғрисидаги хизмат текшируви хулосаси ўқиб эшиттирилади;

- зарур бўлган ҳолларда Одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги бўйича хизмат текшируви ўтказилган ходим ҳамда мурожаат муаллифлари эшитилади.

18. Ходим Комиссияга ўз ҳуқуқлари ҳимояси учун материаллар ҳамда бошқа ахборотни тақдим этишга ҳақли.

19. Хизмат текшируви материаллари билан танишиб чиқиш якунлари бўйича Комиссия ходимнинг ҳаракатларида Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши фактининг мавжудлигини, ходимга нисбатан интизомий жазо чораси турини ёки огоҳлантирилишини ёхуд Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши фактининг мавжуд эмаслигини белгилайди ва тегишли қарор қабул қилади.

Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади ҳамда Комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

20. Агентликнинг Одоб-ахлоқ қоидаларининг ходим томонидан бузилганлиги факти аниқланган тақдирда, Комиссия:

- йўл қўйилган қоидабузилишнинг хусусияти, қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атворини ҳисобга олган ҳолда ходимга нисбатан келгусида Агентликнинг Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўймаслиги тўғрисида огоҳлантиришга;

- ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш ҳақида Агентлик раҳбариятига таклиф киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

21. Комиссия қабул қилинган қарор ҳақида ўзига нисбатан масала кўриб чиқилган ходимга ва Агентлик раҳбариятига ёзма равишда маълум қилади.

22. Комиссия қарори устидан Агентлик раҳбариятига шикоят қилиш мумкин. Агентлик раҳбарияти Комиссия қарорини бекор қилишга ва ўз ваколати доирасида бошқа қарор қабул қилишга ҳақли.


Меъёрий-ҳуқуқий база

 Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Сана: 06.07.2021

Рақами: ПҚ-5177

Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Сана: 06.07.2021

Рақами: ПФ-6257

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Сана: 29.06.2020

Рақами: ПФ-6013

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Сана: 27.05.2019

Рақами: ПФ-5729

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни

Сана: 03.01.2017

Рақами: ЎРҚ-419-сон


Коррупцияга қарши кураш алоқа каналлари тўғрисида маълумот

Ишонч телефони

+998 55 502 50 22 (ички рақам 1014)

Электрон почта манзили

anticorruption@uzspace.uz

Telegram бот

https://t.me/anticorruptionuzspacebot

Facebook саҳифа

https://www.facebook.com/uzbspace