Вакансиялар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг вакант лавозимлари ва уларга қўйиладиган талаблар бўйича рўйхат Малака талаблари:

 

т/р

Бўлинма ва лавозим номи

Умумий талаблар

Малака талаблари

Вазифалари

1

Юридик хизмат

Бош юрисконсульти

- рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш;

- юридик ҳужжатлар ва ҳулосаларни ишлаб чиқиш бўйича кўникмалар;

- давлат органлари ва ташкилотларида ҳужжатларни юритиш бўйича амалий кўникма.

- Юриспруденция ёки ҳуқуқшунослик йўналишлари бўйича олий маълумот;

- Давлат органлари ва ташкилотларида юридик соҳа бўйича камида беш йиллик иш стажи;

- Юридик соҳада фаолият юритиш бўйича сертификатга эга бўлиш;

- Оҳирги уч йилда аттестациядан ўтказилганлиги бўйича маълумотга эга бўлиш;

- катта лойиҳаларда ишлаш тажрибаси маъқулланади.

- ташкилотнинг фаолиятига таълуқли қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни ваколатли органлар билан келишиш;

- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ҳукумат Қарорлари, Фармойишлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- ташкилотнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ваколатли органлар билан келишиш;

- фаолият доирасида юридик ҳулосаларни бериш ва расмийлаштириш;

- амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкилотнинг юридик фаолиятини назорат қилиш;

- ички буйруқлар, фармойишлар, баённомалар ва бошқа ташкилий-маъмурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

- ташкилот фаолиятини амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш;

- Ҳукумат томонидан ташкилот фаолиятига тегишли топшириқларни сифали ва ўз муддатларида бажариш, маълумотлар тақдим этиш;

- ташкилотда юридик соҳадаги фаолият турларини олиб бориш;

- лавозим йўриқномасига мувофиқ функция ва вазифаларни бажариш.

2

Персонал билан ишлаш хизмати

Бош мутахассиси

- рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш;

- амалдаги меҳнат қонунчилиги ва иш юритишни ташкил этиш бўйича амалий кўникмалар;

- давлат органлари ва ташкилотларида ходимлар билан ишлаш юзасидан ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва юритиш бўйича кўникма;

- ходимларни билан ишлаш бўйича қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий қўлланмаларни билиш.

- олий маълумот;

- корхона ва ташкилотларда персонал билан ишлаш ва ходимларни бошқариш бўйича камида беш йиллик иш стажи;

- Ходимлар билан ишлаш бўйича малака оширганлик сертификатига эга бўлиш.

- Ҳукумат томонидан ташкилот фаолиятига тегишли топшириқларни сифали ва ўз муддатларида бажариш, маълумотлар тақдим этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ҳукумат Қарорлари, Фармойишлари ва бошқа ҳужжатлари ижроси юзасидан ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ ташкилотда ходимлар билан ишлаш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш;

- кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, кадрлар захирасини шакллантирилиш;

- ўз йўналишидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқиш;

- ваколатига кирувчи масалалар юзасидан бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бориш;

- ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда персонал билан ишлаш соҳасида белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш;

- кадрлар ҳисобини юритиш;

- шахсий таркиб бўйича амалга ошириладиган расмий жараёнларни олиб борилишини таъминлаш;

- персонал билан ишлаш соҳасидаги масалалар бўйича ишларни ташкил этиш ва назоратини олиб бориш;

- лавозим йўриқномасига мувофиқ функция ва вазифаларни бажариш.

3

Матбуот хизмати

Бош мутахассиси

- рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш (инглиз тилини билиши мақъулланади);

- амалдаги қонунчилик ва белгиланган тартибларга мувофиқ матбуот хизмати фаолиятини олиб бориш бўйича амалий кўникмалар;

- давлат органлари, корхона ва ташкилотларда матбуот хизмати ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш юзасидан ташкилий ишлар бўйича кўникма;

- ташкилотларнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритиш, янгиликларни излаш ва чоп этиш бўйича тартиб-қоидалар ва услубий қўлланмаларни билиш.

- журналистика соҳасида олий маълумот;

- корхона ва ташкилотларда матбуот хизмати ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, шунингдек журналистика соҳалари бўйича камида беш йиллик иш стажи;

- давлат органлари, корхона ва ташкилотларда матбуот хизмати фаолиятига доир қонунчилик нормалари бўйича билим ва кўникма

- жамоатчилик билан алоқаларни таъминлаш ва ахборотларни етказиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Вазирлар Махкамасининг қарор ва фармойишлари, ички буйруқ ва кўрсатмалари ижросини таъминлаш;

- ташкилот фаолияти ҳақида материаллар тайёрлашда оммавий ахборот воситалари, босма ва электрон ОАВга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

- ОАВ ва кенг жамоатчиликни ташкилот фаолияти, соҳадаги қонунийликнинг ҳолати ва ҳуқуқ-тартибот масалалари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан кўрилган чоралар, назорат тадбирлари ҳақида мунтазам хабардор қилиб бориш;

- ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун ОАВ вакилларини кенг жалб қилиш;

- амалдаги қонунчилик ва нормаларга мувофиқ ташкилотнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритиш, янгиликларни излаш ва чоп этиш;

- веб-сайтда мавжуд маълумотларни тизимли равишда янгилаб бориш, унга расмий хабарлар, пресс-релизлар, аудио ва видео материаллар, ахборотлар ва бошқа маълумотларни жойлаштириш;

- лавозим йўриқномасига мувофиқ функция ва вазифаларни бажариш.

 

 

Қўшимча шартлар:

1. Тўлиқ иш куни. Ҳафтада 5 кун, иш вақти 9:00 дан 18:00 гача (тушлик 13:00 дан 14:00 гача).

2. Меҳнат кодексига мувофиқ расман ишга қабул қилиш.

3. Ижтимоий пакет.

4. Иш ҳақи - суҳбат натижаларига кўра белгиланади.

Талабгорлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни (резюмеларни) электрон почта манзилига юборишлари мумкин info@uzspace.uz.

Телефон: +99855-502-50-22

Электрон почта: info@uzspace.uz